Ўлат, тоун — одам ва ҳайвонларнинг ўткир юқумли карантин касаллиги. Одамда умумий аҳволнинг оғирлашиши, интоксикация, гавда ҳароратининг кўтарилиши, лимфа безлари, ўпка ва бошқалар аъзоларда яллиғланиш, сепсис ривожланиши билан кечади. Касаллик тез тарқалиши ва кўплаб беморлар нобуд бўлиши туфайли Ўлат ўта хавфли касалликлар қаторига киритилади. Ўлат қадимдан маълум, унинг эпидемиялари тез-тез учраб турган ва кўплаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлган. Ўлат эпидемиялари туфайли айрим ҳудудлар бутунлай бўшаб қолган. Ундан қутулиш мақсадида бошқа жойга қочиб кетган одамлар янги масканда Ўлат эпидемияси тарқалишига сабаб бўлганлар. Қўзғатувчиси тоун микроби — майда тухумсимон, ҳаракатсиз. Танаси юпқа парда билан ўралган, у оддий озуқа муҳитларида, айниқса қон қўшилган муҳитларда яхши ўсади. Экзо ва эндотоксин ажратади, ташқи муҳитга ва қуритишга чидамли, тупроқда 7 ой, кийимкечакда 5 — 6 ойгача тирик сақланади. Ўлат микроби организмга тери, шиллиқ қаватлар, юқори нафас йўллари ва ҳ. к. аъзолардан кириши мумкин.
Кемирувчилар (юмронқозиқ, қум сичқонлар, дала сичқонлари ва аҳоли яшайдиган жойлардаги каламушлар), туялар, шунингдек, Ўлатнинг ўпка тури билан оғриган беморлар касаллик қўзғатувчиларининг манбаи ҳисобланади. Ўлат микроби ҳайвондан одамга ва одамдан одамга трансмиссив йўл билан (мас, бурга чаққанда), баъзан касал ҳайвон гўштини нимталаганда, шунингдек, овқатга яхши текширилмаган гўшт ишлатилганда юқади. Ўлатнинг ўпка тури билан оғриган бемор соғлом кишилар учун айниқса хавфли, чунки у гаплашганида, аксирганида ҳавога Ўлат таёқчаларини тарқатади. Инкубацион даври бир неча соатдан 3—6 кунгача. Касаллик ўткир бошланади, беморнинг эти увишиб, боши қаттиқ оғрийди, кўпинча кўнгли айнийди, қайт қилади, уйқусизликдан қийналади, алаҳлайди. Ўлатнинг ўпка турида ўпканинг яллиғланиши (ўлатли зотилжам) кузатилади, бу йўтал, қон аралаш балғам ажралиши, ҳаво етишмаслиги билан давом этади. Ўлатнинг терибубон шаклида инфекция кирган жой бўртиб, қон аралаш суюқлик тутган пуфакча ҳосил бўлади, у кейинчалик сўрилиб кетади, шу соҳага яқин лимфа тугунлари шишади (яъни бубон ҳосил бўлади). Ичак шакли кучли ич кетиши, баъзан ахлатда қон ва шиллиқ бўлиши билан кечади. Септик шакли терида, шиллиқ пардаларда ва турли аъзоларда қон қуйилиши билан ажралиб туради, бу одатда, оғирроқ кечиб кўпинча ўлим билан тугайди.
Олдини олиш. Касаллик аниқланган жойда карантин эълон қилинади. Зарурат туғилганда у ерда яшайдиган аҳоли Ўлат вакцинаси билан эмланади. Табиий ўчоқда мунтазам эпизоотик текширувлар ўтказиш, аҳоли ва ҳайвонларни назорат қилиш, тирик вакцина билан эмлаш, дала ва турар жойларда кемирувчилар, бургаларни қириш ва бошқалар тадбирлардан иборат. Бемор билан мулоқотда бўлганлар ва тиббий ходимлар касаллик ўчоғи тугатилгандан сўнг 6 кун давомида тиббий кузатув остида бўладилар. Даволашда антибиотиклар қўлланилади. Ҳоз. вақтда вакциналардан фойдаланиш, кемирувчилар ва бургаларга қарши кураш олиб бориш натижасида бу касаллик унча хавф туғдирмайди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Ўлат (тоун) га қарши станция ҳар йили баҳорёз мавсумида касалликнинг табиий ўчоқларида эпизоотия олдини оладиган тадбирлар ва лаб. текширувлари олиб боради.
Болезни, лекарства
ўлат хакида илтимос тезок жавоб ёзинг
Киш мейн ин тухес унд зай гезунг.
Похожие вопросы
- А вы сегодня не забыли поздравить с днём Ангела-Наташ?!Тёзки-ПОДРАВЛЯЮ!!!
- А у вашего любимого клуба есть тёзки?)))
- Как вы относитесь к вашим тёзкам в литературе, к литерататурным персонажам, которых зовут также, как и вас?
- Группы-тёзки
- Помогите товарищу Петренко найти спонсора Жалко тёзку
- Тезки, Викторы, Вы можете помочь, чтобы я начал выигрывать в интернет-казино? Я скромно прошу?
- Поздравляю всех тёзок с Михайловым днём!!!
- Российская Тезка фестиваля ледяных скульптур в Харбине
- Есть ли у нашей Москвы "города - тезки"?
- У какого земноводного в тёзках музыкальный инструмент?